Юлий Юсупов: Жаҳон банкининг статистика маълумотлари устидаги мулоҳазалар

Юлий Юсупов 30 та энг камбағал мамлакатларни нима бирлаштириши ва 30 та энг бой мамлакатлар орасида қандай умумийлик борлигини таҳлил қилади.

Аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича маълумотлар излаб туриб, мулоҳаза учун фойдали аҳборотни топиб олдим.

Харид қобилияти паритетида (ХҚП) ҳисоб-китоб қилинганлиги бўйича ЯИМ хақидаги маълумотларни олмаётганлигим тўғрисида олдиндан айтиб қўймоқчиман. Уларни ҳисоблаш учун инфляция индекслари, хусусан, дефлятор ишлатилади. Мен илгари кўп марта ёзганимдек, бизнинг инфляция кўрсаткичларимизга (ҳар ҳолда ўтган йиллар мобайнида) ишониш мумкин эмас бўлиб, уларнинг амалдаги хақиқий холатга умуман алоқаси йўқ. Шу боис, харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) хақидаги сўзлар кўп нарса беролмайди.

2017 йил учун ҳеч қандай маълумотлар йўқ.  2016 йил учун 190 давлат ҳақида маълумотлар мавжуд.

Дунёнинг энг бой 30 мамлакати

Келинг, дастлабки ўттиз мамлакатга эътибор қаратамиз. Улар дунёдаги энг бой мамлакатлардир.

Унга қуйидаги мамлакатлар киради:

  • барча (!!!) саккизта Шимолий Европа мамлакатлари:: Норвегия, Исландия, Ирландия, Дания, Швеция, Нидерландия, Финляндия, Буюк Британия;
  • Марказий ва Жанубий Европадаги тўққизта мамлакат, шу жумладан, Швейцария, Австрия, Германия, Бельгия, Франция ва Италия;
  • тўққизта собиқ Европа (асосан Британия) колониялари, Макао, АҚШ, Сингапур, Австралия, Ҳонг Конг, Канада, Янги Зеландия, шулар жумласидан;
  • Иккита нефт-ишлаб чиқарувчи араб мамлакатлари: Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари;
  • бошқа икки мамлакатлар: Япония ва Исроил.

Мен шунингдек,  “Ўттизта рўйхат” иштирокчилар сонига қараб, гоҳида қаторига кириб ва гоҳида қаторидан чиқиб турган Жанубий Кореяни (31-ўринга) ҳам киритган бўлар эдим.

Бу ерда нимага эътибор бериш керак бўлади?

  1. Ғарбий Европа давлатлари ва Европа маданиятига эга бўлган мамлакатлар (АҚШ, Австралия, Канада, Янги Зеландия) устунлик (илғорлик) қилиши тасодифий эмас. Айнан Ғарбий Европада дастлаб илмий инқилоб бўлиб ўтиб (XVI-XVIII асрларда), сўнгра (XVIII-XIX асрларда) саноат инқилоби рўй берганди. Дунёимизни ҳар сонияда ўзгартирадиган даражада илмий ва технологик инқилобларнинг авангардияси бошида ҳам бугунги айнан Ғарб мамлакатлари турибди. Интеллектуал ва технологик жиҳатдан етакчилик Ғарб мамлакатларига иқтисодий ривожланишдаги устунликларни бермоқда.
  1. Қиммат баҳо табиий ресурсларга эгалик қиладиган ва бу жиҳати орқали асосий рақобатбардош устунликка эга бўлган мамлакатлар жуда озчиликни ташкил этади. Бу эса шуни англатадики, бугунги кунда асосий ресурс ер, нефт ва бошқа табиий ресурслар эмас, ҳатто жисмоний капитал (ускуналар, ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмаси ва бошқалар) эмас, балки билим, инновациялар, малакатлардир.

Дунёдаги энг камбағал 30 мамлакат

Энди, дунёдаги энг камбағал 30 мамлакатнинг рўйхати ҳақида:

  • Дастлаб бу Зимбабведан (яқинда нафақага чиққан Роберт Мугабе томонидан бошқарилган) бошланиб, дунёдаги энг камбағал мамлакат сифатида Бурунди (узоқ йиллар фуқаролар уруши ва миллатлараро низоларда яшовчи) билан якунланадиган Африка мамлакатларидаги 25 та мамлакат;
  • 4 та Осиё мамлакатлари: Яман, Тожикистон, Непал ва Афғонистон;
  • 1 та Лотин Америкаси мамлакати: Гаити.

Барча камбағал мамлакатларнинг умумийлиги қандай?

Самарасиз давлат бошқаруви. Ва бу самарасизлиги икки хил кўринишда намоён бўлади.

  1. Фуқароларини (уларнинг ҳаёти, эркинлиги, мол-мулкини) ҳимоя қилишнинг энг оддий функцияларини бажаришга қодир бўлмаган заиф давлат. Табиийки, бундай шароитларда иқтисодиёт одатдагидек ривожлана олмайди. Яхши намуна бу- Сомалия бўлиб, давлат институтлар мажмуаси сифатида аслида мавжудлигини йўқотиб қўйган.
  2. Агрессивлик кўпчиликни ташкил этувчи давлат бўлиб, бозор рақобатини ва мулкий ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан бузади. Масалан, бунга Зимбабве давлати мисол бўла олади.

Хулоса?

Ривожланаётган давлатлар ҳукуматларини, бир томондан, аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган самарали “ўйин қоидалари”ни яратиш ва қўллаб-қувватлаш борасидаги масала ташвишлантириши керак, иккинчи томондан, тор доирадаги гуруҳлар учун тенг бўлмаган шароитлардан фойдаланиб қолишларига йўл қўймаслик (сунъий монополиялар, рақобатдаги маъмурий ресурслардан фойдаланиш орқали, шахсий имтиёзларни олиш, бюджетни талон-тарож қилишда иштирок этиш ва бошқалар).

Ва Ўзбекистон ҳақида

Бизнинг мамлакатимиз  2110,6 долларлик кўрсаткич билан 190 та мамлакат орасида 141-ўринда. Бироқ мен сизнинг эътиборингизни киши бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот расмий курс бўйича ҳисоблаб чиқилганлигига қаратмоқчиман. Яъни, 2016-йилгача бўлган даврда. Валюта бозорини эркинлаштириш 2017 йилда мувозанат (яъни, валюта бозорида талаб ва таклифларнинг тенглигини таъминловчи) курсининг расмий курсдан икки баробар миқдор билан фарқ қилганлигини кўрсатди. Агар мувозанат ставкасида ҳисобласак (тахминан: ЯИМни иккига бўлиб, АҚШ долларда кўрсатилса), натижада биз охиридан 32-ўринни эгаллаймиз.

Ўйлаб кўриладиган жиҳатлар бор.

Дунёнинг энг қашшоқ давлатлари билан бир қаторда бўлиб қолишимизгача тушиб қолиш холатига қандай келиб қолдик?

Мулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, бизнеснинг ягона қоидаларини таъминлаш, самарали рақобат муҳитини яратиш, инвестицияларни жалб қилиш ва инновацияларни жорий қилиш борасида қаеримиз ёмон аҳволда?

Қаеримиз ёмон эканлигини биламиз. Шунинг учун ислоҳотларни бошландик. Ҳали ҳам бажарилиши керак бўлган ишлар кўп, жуда кўп … Энг муҳими, орқага ёки ён томонга буриб юбормаслик.

2018 йил ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Матн: Юлий Юсупов

Оригинал манбаси: https://www.spot.uz/ru/2018/02/10/stats/